Қўшкўпирлик чемпион
Қўшкўпирлик Шоҳжаҳон Отабоев дзюдо бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Босния ва Герсеговиниянинг Сарайево шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари якунланди. Ўзбекистон терма жамоасидан Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни иккита медаль қўлга киритилди.
Қувонарлиси шундаки, Қўшкўпир туманининг 1-сектор ҳудудида жойлашган “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи -66 кг вазн тоифасида иштирок этган Шоҳжахон Отабоев кечаги кун қахрамонлари орасида дзюдочимиз ҳам шохсупага кўтарилди. Финалга қадар мағлубиятсиз етиб келиб, Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Шоҳжахон Отабоевни кумуш медални қўлга киритганлари билан қутлаймиз!
Мана шундай ботир ўғлонларни тарбиялаб вояга етказгани учун уларнинг ота-оналари ва устозларига чин юракдан ташаккур изҳор этамиз!