Қўшкўпирлик ёш спортчи Республика босқичига йўл олди
2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича Ўзбекистон чемпионатига саралаш учун бўлиб ўтган мусобақада Хоразм вилоят очиқ биринчилигида 65 кг вазн бўйича 1-ўринни эгаллаган Қўшкўпир тумани 28-сон ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиси Шоҳруҳ Атабоев мусобақанинг Республика босқичига йўл олди. Ёш спортчига муваффақият тилаймиз!