Қўшкўпирлик курашчи қизлар Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.
Қўшкўпирлик курашчи қизлар Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.
Навоий шаҳридаги Яккакураш турларига ихтисослаштирилган Болалар – ўсмирлар спорт мактаби залида ўтказилган аёллар эркин кураши бўйича Ўзбекистон Кубоги якунунига етди. Икки кун давом этган ва 10 та вазн тоифасида ташкил этилган беллашувларда бироз кутилмаган натижа кузатилди. Хоразм жамоасидан Қўшкўпирлик курашчи қизларимиздан Шарипова Севинчой 33 кг вазинда, Маткаримова Гулшаной 39 кг вазинда, Маратова Гулшода 42 кг вазинда, Нураддинова Машхура 46 кг вазнда иштирок қилиб, фахрли 1 ўринни эгаллаб Ўзбекистон Кубоги соҳибига айландилар. Бу рақобат ва ривожланишдан дарак. Ўсмирларимиз жаҳон ва Осиё чемпионатларида муносиб иштирок эта олишларини исботладилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ