ЛИМОНЧИЛИК ИССИҚХОНАСИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ

2020 йилнинг айни 2 июль санаси куни Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигида “Довуд” маҳалласида лимончиликка ихтисослаштирилган иссиқхона ташкил этиш мақсадида хайрли иш бошланганини англатувчи рамзий қозиқ қоқилган эди. Эндиликда эса ушбу иссиқхонада лимон кўчатлари парваришланмоқда.


Бугун Хоразм вилояти ҳокими ушбу иссиқхонанинг фаолияти билан танишди. Унда барча туман ҳокимлари, секторлар раҳбарлари иштирок этдилар. Вилоят ҳокими Ф.Эрманов томонидан лимончилик сердаромад соҳа эканлиги, анашундай лимончиликка ихтисослаштирилган иссиқхоналарни бошқа туманларда қилиш мумкинлиги хусусида сўз юритди.


“Турон банк” лойиҳа координатори этиб белгиланган лимончилик иссиқхонасининг ишга туширилиши кўплаб муаммоларга ечим бўла олаши, аҳолининг камбағал қатламини камбағалчиликдан чиқишига, иқтисодий томондан юксалишига камбағал оила сифатида рўйхатда турганлар сонини ҳам кескин камайишига замин яратилиши айтиб ўтилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари