МАҲАЛЛА БИНОЛАРИ ҚУРИЛМОҚДА

 Қўшкўпир тумани “Полвон” маҳалла фуқаролар йиғини учун эндиликда янги бино қад кўтаради. Бугун анашу бинони замонавий, барча шарт-шароитларга эга ҳолда қуриш учун саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Анашу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бахром Қурбанов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, Қўшкўпир ва Шовот туманларининг тўртта сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, иштирок этдилар.

Маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда энг муҳим бўғинлардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда мазкур тузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туманда 50 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, шундан 30 та маҳалла биноси янгидан қурилмоқда. “Гулзор”, “Илгалди”, “Тагалак” маҳаллаларида реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Шихмашҳад” маҳалласи биноси эса қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди. “Ўртақишлоқ”, “Араблар”, “Месит” маҳаллаларида қурилиш ишлари авжида. “Полвон” маҳалласи биносини қуриш бўйича ҳам “Обод ҳудуд” Давлат дастури  ижроси  бўйича замонавий лойиҳалар асосида иш бошланди.

Тадбиркор Омонбой Отабоев ташаббуси билан қурилаётган ушбу тарбия маскани ходимлар ва маҳалла аҳли учун чинакам туҳфа бўлади.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари