Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар халқимиз турмуш тарзини янада яхшилаш, уларга шарт-шароит яратиш, муаммоларини вақтида бартараф этиш ва фаровон ҳаёт сари етаклашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Содиқжон Турдиев, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, нуронийлар, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Дастлаб замонавий қиёфа касб этган янги бинонинг шароитлари билан танишдилар. Ушбу бино давлат шерикчилик асосида тадбиркорлар ташаббуслари доираси “Янгиёп файз Инвест” МЧЖ томонидан қуриб битказилди. Маҳалла биноси таркибида аёллар гўзаллик салони, дорихона, тикувчилик цехи фаолияти учун алохида хоналар ташкил этилган бўлиб, бу ерда кўпчилик иш билан таъминланди.
-Ушбу маҳалла биноси нафақат бизнинг қишлоғимизга, балки бутун туманимизга кўрк бағишлаб турибди,-дейди Шихмашхад қишлоғида истиқомад қилувчи фахрий онахонлардан Саробиби Матёқубова.-Биз кекса ёш вакиллари ҳам шундай шароитлар яратиб берилаётган экан, бунга жавоб сифатида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз.
Ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда, уларнинг маънавиятини юксалтиришда, маҳаллада жиноятчилик ва ажримлар, шунингдек, кўнгилсиз ҳолатларнинг келиб чиқишини олдини олишда янада масъулият билан ёндошамиз.
Муҳтарам Президентимизнинг таъбири билан айтганда, маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши керак, одамларнинг қувонч-у ташвишидан доимо хабардор бўлиш маҳалланинг асосий вазифасидир.
Шундай экан, маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда энг муҳим маскандир.