Қўшкўпир туманида “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган “Уйғур” маҳалласида ҳам айни кунларда ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Бу эса аҳоли кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиб, уларни бирдамлик, ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик билан олиб бораётган саъй-ҳаракатлари маҳалла, хонадонларни янада гўзаллашишига замин яратмоқда.
-Маҳалламизда олиб борилаётган йўлларни таъмирлаш, таянч устунларини янгилаш, электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш, ичимлик суви борасида қилинаётган истиқболли ишларни кўриб эртанги кунга бўлган ишончимиз янада ортиб бормоқда,-дейди “Уйғур” маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳамид Оллаберганов.-Ўзимиз ҳам жим қараб ўтирмасдан уйларимизнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, кўчаларни кўркамлаштириш ишларига ҳисса қўшмоқдамиз. Бир сўз билан айтганда Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати амалий намунасини манашундай чекка ҳудудларда ҳам кузатишимиз мумкин.
Инсонлар тилидаги анашундай мамнунликни ҳар бир фуқародан эшитиш мумкин.