МАҲАЛЛАЛАРГА ТЕЛЕВИЗОР ТОПШИРИЛМОҚДА

Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов томонидан ҳар куни МФЙ раисларига  телевизор топширилмоқда. Кеча Охунбобоев қишлоғидаги фидокорона меҳнати улуғланаётган Ёшлик, Боғзор, Шихобод маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам ҳоким совринига эга бўлдилар. Далаларда қийғос очилган пахталарни ғайрат-шижоат ила териб, хирмонни юксалтиришга ҳисса қўшган ҳамюртларимиздан қанча фахрлансак кам. Уюшқоқлик, ташаббус билан далаларга отланиб, оқ олтинни йиғим-теримига уюшмаган аҳолининг эътиборини қаратиш, уларни иш билан таъминлаш, оилаларнинг турмуш шароитларини моддий томонлама юксалтиришга, рўзғорига қўшимча даромад олиб киришларига   кўмаклашаётган манашундай маҳалла аҳли ҳам борки, уларни алоҳида фахр билан тилга олсак арзийди. Уларнинг меҳнатлари  туман ҳокимлиги томонидан улуғланмоқда, рағбатга муносиб кўрилмоқда.  Меҳнат унуми баракатда-деб бежиз айтмаган доно халқимиз. Кимки меҳнат қилса, албатта, баракасини олади. Туманимиздаги бошқа маҳаллаларни ҳам ҳисобга олганда шу кунгача жами 32 та телевизор ўз эгаларига топширилди. Дарҳақиқат, пахтани тез ва сифатли йиғиб-териб олиш, мавсумни мурваффақиятли якунлаш кўп жиҳатдан бирдамликка, уюшқоқлик ва ҳамжиҳатликка  ҳам боғлиқдир.

 

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари