-“Уч авлод учрашуви” тадбирларининг ташкил қилиниши биз каби ёшлар учун ҳам катта имконият яратди,-дейди тадбирга келган фаол ва ташаббускор ёшлардан Шамсиқамар Комилова.-Ёши катта момоларимиз, боболаримиз билан суҳбатлашар эканмиз, бугунги кунимизнинг қадрига етиб, ардоқлаб яшаш кераклигини янада теранроқ англаб етмоқдамиз. Биз ёшларга бугун давлатимиз томонидан кўп имкониятлар яратиб берилмоқда, ҳар биримиз барча имкониятлардан самарали фойдаланиб, тинч-осуда, бахтли кунларимизга шукрона келтириб яшашимиз лозим.
Қўшкўпир туманидаги “Араблар” ва “Баратлар” маҳалла фаоллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда барча ёшларнинг қалбида анашундай сўзлар намоён бўлганлиги сезилиб турди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Мададбек Махмудов, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ойбиби Раҳимовалар иштирок этиб, меҳмонларни яқинлашиб келаётган энг азиз ва энг улуғ байрам Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб, байрам совғалари топширдилар.
Тадбир давомида фахрийлар, ёшлар сўзга чиқиб барчага энг самимий тилак ва истакларини билдирдилар.