Айни вақтда Қўшкўпир туманининг “Тагалак”, “Пахтакор”, “Қадрият”, “Гулзор” маҳаллаларида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбирда ишчи гуруҳдан бириктирилган олий ўқув юртлари муассасаларидан кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этмоқдалар.
Энг қувонарлиси шуки, пандемия шароитида бошидан синовли кунларни ўтказган халқимизга, маҳалла аҳлига қизиқарли саҳна кўринишлари, шўх рақс ва ашулалар, викторина ўйинларининг ташкил этилиши, фахрий спортчиларнинг чиқишлари, бешта муҳим ташаббус бўйича ўтказилаётган тадбирлар уларнинг қалбига қувонч олиб кирди.
Бир сўз билан айтганда, кўтаринки кайфият, юксак ғурур бахш этаётганини таъкидлаш мумкин.