Қўшкўпир туманида ҳар бир мактаб муассасасининг хожатхоналари замонавий кўринишга келтирилиб, тўлиқ таъмирланмоқда. Хожатхоналарнинг ҳар бирида сув иситгич ускуналари, ёритқич чироқлари, қўл ювиш воситалари, эшик ва деразалари янгидан ўрнатилиб, замонавий қиёфа касб этди.
Ушбу эзгу ҳаракатга ҳомийлар, мактабни тугатиб бугунги кунда жамиятимизда ўз ўрнини топиб, юртимиз ривожи йўлида меҳнат қилаётган собиқ битирувчилар ҳам ўз ҳиссасини қўшдилар. Хожатхоналарнинг бугунга қадар тўқсон фоизи тўлиқ таъмирдан чиққан бўлса, қолган 10 фоизида иш жараёни қизғин кечмоқда.