МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 26-мартдаги ПҚ 5040-сонли қарорининг 8-бандида ҳудудларда 2021-2023 йилларда босқичма-босқич "Маънавият ва маърифат маскан"ларини барпо этиш белгилаб қўйилган.

Қўшкўпир туманида ҳам бу борада бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугун туманда "Маънавият ва маърифат маскани" фойдаланишга топширилди. Унда Қўшкўпир тумани ҳокими ўринбосари Хурсандбек Рахимов, маҳалла фаоллари, фахрийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Бу ерда тасвирий санъат, кутубхона, компютер саводхонлиги каби бир қатор тўгараклар фаолияти намунали йўлга қўйилди. Ушбу Маънавият маскани ёшлар вақтини мазмунли ўтказишлари, улар маънавиятни янада юксалишига муносиб ҳисса қўшади.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари