МАТБУОТ АНЖУМАНИ
Қўшкўпир туманида “Ахолининг эхтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш" мавзусида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Санжар Ўразметов Султанназирович, соҳа ходимлари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Қўшкўпир туманида амалга оширилаётган лойиҳалар, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, кўмакка муҳтож фуқароларга амалий ёрдам бериш, иқтисодиётни изчил ва барқарор ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражасини юксалтиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни беқиёслиги борасида гапириб ўтилди.
Ташкил қилинган матбуот анжуманида иштирокчилар мавзуга доир ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.