МАТБУОТ АНЖУМАНИ
Қўшкўпир туман ҳокимлигида "Хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган уй-жойларни сотиб олишда харидорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Қўшкўпир туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўразметов, туман ҳокими ўринбосари Р.Матёқубов, ҳоким ёрдамчилари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.
Анжуманда уй-жой қурилиши масалалари бўйича туманда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мақсадли дастурларни амалга ошириш ишларининг бориши, шунингдек, мазкур ислоҳот ва дастурларнинг мазмун-моҳияти, яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар ва енгилликлар, йўлга қўйилаётган янги тизимлар, намунавий лойиҳалар, энергия тежамкорлик, сифат назорати ҳамда уй-жойларни сотиб олишда харидорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан маълумот бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида ОАВ вакиллари ҳамда журналистлар томонидан берилган саволларга туман ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.