МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланиш масаласи алоҳида ўрин тутади.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги биносида "Ахолига деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш ва бу ерлардан самарали фойдаланиш" мавзузида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда туман ҳокими Бобурбек Эгамов қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Қўшкўпир туманида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилганлиги, шунингдек, жорий йил учун устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб олинганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Сўзга чиққанлар, аввало фуқароларга ўзлари эгаллаб турган томорқалардан самарали фойдаланиш ва бу орқали даромад топиши, томорқадан етиштирган хосилни аввало ўз оиласи ундан кейин эса бозорларимизга арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги махсулотларини  етказиб берилиши ҳақида гапириб ўтдилар.

Маълумот ўрнида, Қўшкўпир туманида пахта ва ғалладан қисқарадиган 565,3 гектар ер майдони ажратиб олинган. 2022 йилда ушбу 565,3 гектар ер майдонига картошка, мош, сабзи, пиёз,  помидор, тарвуз, қовун, қовоқ, шоли, мойли экинлар ва озуқа экинлари экинган.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари