Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимлиги ва Давлат хизматлари маркази ҳамкорлигида матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжуманида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ў.Раҳматиллаев ва ДХМ директори Р.Абдуллаева, “Ҳаёт кўзгуси” газетаси бош муҳаррири, журналистлар уюшмаси аъзоси М. Тиллаева, газета мухбири Р. Исмоилова, ДХА вилоят бошқармаси матбуот котиби Ш.Яқубова, туман ҳокимининг матбуот котиби Н.Машарипова, хусусий телеканал мухбирлари, блогерлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ташаббускор ёшлар иштирок этдилар.
Анжуманда ёшларга туманда, шунингдек, ДХМ томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ёшларга яратилаётган шароитлар бўйича ҳисобот ва маълумотлар бериб ўтилди.
Матбуот анжумани сўнгида журналист ва блогерлар иштирокида бўлиб ўтган савол-жавоблар жараёнида ёшлар кўпгина маълумот ва тушунчаларга эга бўлдилар.