МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирокида “2021 йилда туманда янгидан амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари” ҳақида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида туман ҳокими ўринбосарлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, маҳалла фаоллари, идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими томонидан мавзу юзасидан ҳисобот ва амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича ахборот берилди.
Матбуот анжумани якунида ОАВ ва блогерлар, маҳалла фаоллари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ