МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида “2021 йил туманда янгидан амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари ҳақида” матбуат анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида журналистлардан Меҳрибон Тиллаева, блогерлардан Беҳрузбек Ражабов, Машариф Машарипов, шунингдек, тегишли соҳа вакиллари ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Унда туман ҳокими Жўрабек Раҳимов мавзу юзасидан матбуот анжумани иштирокчиларига ҳисобот бериб ўтди. Яъни, туманда келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар хусусида батафсил тўхталди. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга, бу орқали эса аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга эришиш мумкинлиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини янада кенгайтириш ва ривожлантириш орқали ҳам одамларнинг кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш билан бирга кўплаб янги иш ўринлари яратилиши орқали ишсизларнинг бандлигини таъминлашга эришилиши хусусида аниқ, асосли маълумотлар бериб ўтилди.
Матбуот анжумани сўнгида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ