МЕДИА ТУР

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Санжар Ўразметов Султанназирович, маҳаллий журналист ва блогерлар иштирокида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасидаги туман маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар мавзусида  медиа-тур ташкил этилди.
Медиа-тур қатнашчилари “Меҳнатобод” маҳалласида "Обод қишлоқ" ва"Обод маҳалла" давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар: аҳоли турар жойлари ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси тармоқларини янгилаш, автомобиль йўлларига асфальт ётқизиш ва пиёдалар йўлакчалари барпо этиш, томорқа маданиятини шакллантириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишдилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари