МЕДИА ТУР
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ҳамда Қўшкўпир туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Қўшкўпир туманидаги “WBM Qo'shko'pir klaster” МЧЖга медиа-тур ташкил этилди.
Медиа-турда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди. Медиа-тур иштирокчилари “WBM Qo'shko'pir klaster” МЧЖ фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, “WBM Qo'shko'pir klaster” МЧЖ томонидан умумий қиймати
49,0 млн.евролик (шундан, 35,0 млн.евро хорижий кредит яъни Германиянинг Ландесбанк кредит линиясидан жалб қилинган) “Ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳасини 2023 йил II-чорак якунигача ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, лойиҳа доирасида 2,9 га ер майдонида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қўшкўпир туманида “WBM Qo'shko'pir klaster” МЧЖ томонидан умумий қиймати 7,0 млн.евролик (шундан, 5,0 млн.евро евроси хорижий кредит яъни Германиянинг Ландесбанк кредит линиясидан жалб қилинган) “Чигитни қайта ишлашни ташкил этиш” лойиҳаси 2023 йил IV-чорак якунигача ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, хозирда лойиха бўйича қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, иштирокчилар ип-калава ишлаб чиқариш ускуналари билан ҳам таништирилди.
Лойиҳалар тўлиқ ишга тушгач, корхонада 3 смена ишлайдиган 1 500 та янги ишчи ўрни яратилади.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ