МЕДИА ТУР
Маҳалла ёшларини китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари, спорт турларига жалб қилиш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида туманда самарали ишлар олиб борилмоқда.
Қўшкўпир туманидаги 17-сон умумтаълим мактабида “Беш муҳим ташаббус” доирасида медиа-тур ўтказилди. Президентимиз илгари сурган "Беш муҳим ташаббус" ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир.
Медиа-турда туман прокурорининг ёрдамчиси 2-даражали юрист М.Б.Болтоев, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар, тегишли соҳа мутаҳассислари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.
"Ёшларни болалигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган бу каби тадбирлар келажакда ўз самарасини беради ”, – дейди туман прокурорининг ёрдамчиси М.Б.Болтоев,
Тадбир иштирокчилари “Беш муҳим ташаббус” доирасида мактабда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Дастлаб биринчи ташаббус бўйича маданият, адабиёт, санъатга қизиқувчан ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Тасвирий санъат асарлари, ўқувчилар томонидан тайёрланган миллий қўғирчоқлар ва либослар кўргазмалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати