МЕДИА-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

         Бугун Қўшкўпир туманидаги “Қўшкўпир текс” МЧЖ да туман ҳокими ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамкорлигида медиа-тур ташкил этилди.

 “Қўшкўпир текс” МЧЖ да фаолият олиб бораётган ёшларнинг иш жараёнлари, уларга яратиб берилаётган шароитлар билан танишилди.

-Ушбу ҳунарим орқали аҳолига хизмат кўрсатаётганимдан жуда мамнунман,-дейди тикувчи Юлдуз Йўлдошева.-Ойлигимиз ишпай усулида, 1млн ёки ундан кўпроқ ойлик оламиз. Тикувчилар учун масус кийимлар берилган, иссиқ овқат билан таъминланмоқдамиз.

Корхонада томонидан халқимизга шифокорлар ва ДСЭНМ ходимлари учун махсус тиббиёт кийимлари, ниқоб, қўлқоп, салфеткалар  тикиб, етказиб берилмоқда. Ушбу корхона 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлса, бугунга қадар 250 нафардан ортиқ ишчи ходимни янги иш ўринлари билан таъминлаган.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари