МЕҲНАТ_ЯРМАРКАСИ
Қўшкўпир туманида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар, шунингдек. бошқа ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ўтказилган ярмаркада тумандаги мавжуд 70 нафардан ортиқ иш берувчилар ўзларининг 400 тадан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Бундан ташқари ярмаркада Урганч ва Хива шаҳарларидаги корхоналар ҳам ўзларининг 300 тадан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок қилишди.
Тадбир натижасига кўра 25 нафар иш изловчиларга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди. Шунингдек, ҳозирги кунда назорат остида туриб, жазо утаётган шахсларнининг 8 нафари катнашиб, 2 нафари иш билан таъминлади.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати