МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун туман прокуратураси ташаббуси билан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман бўлими ҳамкорлигида 10-сонли Мусиқа ва санъат мактабида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада ҳозирги кунда ишсиз фуқаролар иштирок этиб, уларга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари, турли ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринларини таклиф этдилар. Шунингдек, таклиф этилган бўш иш ўринларида ишлаш истагини билдирган фуқароларга тегишли мутахассислар томонидан йўлланмалар берилди.