МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман бўлими ва туман прокуратураси ҳамкорлигида "Ўрта қишлоқ" маҳалласида жойлашган маданият марказида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, ушбу тадбирда вилоят прокурори Б.Қудратходжаев, туман ҳокими Ж.Рахимов, туман прокурори Б.Матрасулов иштирок этди. Ярмаркада ҳозирги кунда ишсиз фуқаролар иштирок этиб, уларга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари, турли ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринларини таклиф этдилар. Шунингдек, таклиф этилган бўш иш ўринларида ишлаш истагини билдирган фуқароларга тегишли мутахассислар томонидан йўлланмалар берилди.