МЕНТАЛ АРИФМЕТИКА

Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида Ментал арифметика бўйича Халқаро олимпиада ўтказилиб, унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Молдавия давлатларидан ўқувчи - ёшлар иштирок этди.

Олимпиадада 5-6, 7-8, 9-10 ва 11 ёш тоифаси бўйича ўқувчи - ёшлар иштирок қилди. Туманимиздан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг "Ментал арифметика" тўгарагидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи - ёшларидан 18 нафари олимпиадада иштирок қилиб, совринли ўринларни эгалладилар. Жумладан, 10 нафари 1- ўринни, 5 нафари 2- ўринни, 3 нафари 3- ўринни  қўлга киритди.

Ғолибликни қўлга киритган ёшларимизни юқори марраларга эришгани билан самимий табриклаб, бунданда юксак ютуқларни эгаллашларида омад ва зафарлар тилаймиз.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари