Маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, иш тизимини изчил ва самарали олиб бориш, шунингдек, ҳар бир маҳаллани обод ва хавфсиз маҳаллага айлантириш, ҳар бир хонадонга кириб бориб, фуқароларни ҳолатини, шароитини чуқурроқ ўрганиш, банд бўлмаганларни иш билан таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Янги 2021 йилда бу йилгиданда самарадорликни ошириш, янада юксак натижаларга эришиш режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида маҳалла раисларига ҳам боғлиқдир.
Туман ҳокимлиги томонидан ҳар бир маҳалла раисининг маҳаллий ва вилоят, қолаверса, Республика маҳаллалари билан алоқани яхшилаш, улар билан тажриба алмашиш, фикр юритиш, шунингдек, маҳалла фуқаролари билан доимий алоқада бўлиб, уларнинг кунлик ҳолати билан танишиб туриш мақсадида мобил телефонлари топширилди. Узоқни яқин қиладиган ушбу тезкор қурилмани туман ҳокими Жўрабек Раҳимов топширди ва ҳар бир маҳалла раисига юксак ишонч билдирди.