“Ватанпарварлик” ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ўтказилаётган спорт тадбирлари бугун Қўшкўпир туманидаги БЎСМ да давом этди.
Унда жами 32 нафар ўқувчилар иштирок этдилар ва спортнинг волейбол, шахмат ва шашка тури бўйича беллашдилар.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ўқувчи–ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга, бешта муҳим ташаббусни мукаммал билиб, ҳаётга татбиқ этишга, шунингдек, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириб, қалбларида она ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни, ватанпарварлик туйғусини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир,- дейди Жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Т.Саттарова.
Мусобақа қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда якунланди.