МУАММО МУАММОЛИГИЧА ҚОЛМАДИ

Қўшкўпир тумани Ғозовот қишлоғи “Бекобод” маҳалласининг Лочин кўчасида яшовчи фуқаро Хожарбиби Матяқубованинг муаммоси ҳам ўрганилди. У бу йил кредит ҳисобига ихчам 4 сотихли иссиқхона қурган. Бироқ, шу иссиқхонанинг 2 сотих қисми қурилиш ишларида эътиборсизлик қилинганлиги туфайли носоз аҳволга келиб қолган. Туман ҳокими Ж.Раҳимовнинг берган топшириғи юзасидан бугун иссиқхонани сифатли даражада қуриш ишлари қурувчи ташкилот томонидан бошлаб юборилди.


Шунингдек, Файз кўчаси 5-уйда яшовчи Флюра Дурдиева ихчам иссиқхона қуриш бўйича мурожаат қилган. Тўлов ва кредит масалаларида тушунмовчилик бўлганлиги туфайли муаммо тегишли ташкилотлар томонидан жойида ўрганилди ва масала ечимига жиддий эътибор қаратилди.


Ушбу жараёнда туман ҳокимининг ўринбосари, сектор ва банк раҳбарлари, МФЙ раислари иштирок этдилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари