Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муборак Аҳмедова айни кунларда ўз сайлов округида бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганмоқда ва уларни бартараф этишга эътиборини қаратмоқда. Шу билан бирга қабул қилинаётган қонунлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш, аҳолига бирламчи тиббий ёрдами кўрсатиш сифатини яхшилаш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.
Депутат Муборак Аҳмедова "Шихмашҳад" маҳалласида бўлиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар” дафтари”га киритилган фуқаролар шарт-шароити билан танишди, муаммоларини ўрганди.
Дорихона ва тикувчилик цехларининг фаолияти, дори-дармонларнинг талабга жавоб бериш даражасини кўздан кечирди.