МУАММОЛАР ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

-Анчадан бери ишга жойлашиш масаласи бизда муаммо бўлаётган эди,-дейди Хайробод қишлоғида истиқомат қилувчи Озода Ибодуллаева. Туман ҳокимлигида бўладиган фуқаролар мурожаатида қатнашиб, муаммоси ҳал қилинган фуқароларнинг хурсанд бўлганига кўп гувоҳ бўлганман. Тегишли ташкилотларга бориб, ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилдик. Бироқ, муаммомиз муаммолигича қолди. Ниҳоят мен ҳам турмуш ўртоғимни ишга жойлаштириш ва ўзим ҳам ишли бўлиш мақсадида  туман ҳокимлигига келиб мурожаат қилдик. Яъни, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов бизни қийнаётган, ташвишлантираётган масалаларимизни бирма-бир тинглади ва ечим топишга ёрдам берди. Шу ернинг ўзида турмуш ўртоғим билан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига рўйхатга олиндик ва бизга бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Биз ўзимизга тўғри келадиган иш билан таъминландик. Туман ҳокимлиги раҳбарларидан миннатдормиз.

Ҳақиқатдан, фуқароларнинг мурожаатлари ҳафтанинг деярли ҳар куни қабул қилинмоқда. Президентимизнинг шундай сўзлари бор: “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”. Бу халқчил, ҳаётбахш сўзларнинг амалий ифодасини бугун Қўшкўпир тумани мисолида кўриш мумкин.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари