Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга жойида ечим топиш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Муборак Абдураҳимова, Қўшкўпир туман газ таъминоти бўлими раҳбари Дониёр Сапаев, туман кўмир шаҳобча ходими Илҳом Аҳмедов, ДСИ инспектори Миржалол Машариповлар "Қадрият" маҳалласидаги хонадонларда бўлдилар.
Улар аҳоли билан учрашиб фуқароларни қийнаётган табиий газ, йўлларнинг таъмирланиши, ишга жойлашиш, шунингдек, кадастр билан боғлиқ муаммолари эшитилди.
Туман газ таъминоти раҳбари томонидан табиий газдан узилган туманнинг энг чекка ва олис, шунингдек, табиий газ етказиб бериш қийин бўлган хонадонларга график асосида суюлтирилган газ баллонлари, кўмир шахобча томонидан эса кўмир ёқилғиси етказиб берилиши айтиб ўтилди.
Йўлларнинг таъмирланиши билан боғлиқ муаммолар юзасидан тез фурсатларда барча ички кўчалар тупроқ кўчадан чиқарилиши, таъмирланиши бўйича депутатлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.