Бугун Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг 42-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида қуйидаги 8 та масала кўриб чиқилди:
Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг шахсий таркибини вилоят округ сайлов комиссиясига тавсия қилиш, Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг регламенти ҳамда халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги низомини тасдиқлаш, Халк депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг доимий комиссияларига ўзгартириш киритиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сон қарорининг 17-бандига мувофиқ “Аёллар дафтари” жамғармасидан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ ажратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани “Темир дафтар”га рўйхатга олиш, “Темир дафтар”даги оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ҳамда моддий ёрдам ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил11 мартдаги 132-сонли “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиш, Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашига 28-Кенагас сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга 2021 йил 5-сентябрда бўлиб ўтадиган сайловни Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан берилган 5 кунлик дам олиш сабабли 2021 йил12-сентябр кунига белгилаш, Ўзбекистон Республикаси бюджет Кодексининг 126 моддасига асосан 2021 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман ҳокимлигининг маблағ ажратиш юзасидан таклифи тўғрисидаги муҳим масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Шунингдек, сессия йиғилишида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Хоразм вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исмаилов иштирок этди.
Сессия давомида кўрилган масалалар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ойбиби Раҳимова, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Ҳурмат Ибрагимовлар маълумот бериб ўтдилар.