МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ
Қўшкўпир туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан хотин - қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва эрта туғруқ, эрта ниқоҳ, ўз жонига қасд ва суиқасд қилишни олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишга тумандаги умумтаълим мактаблари маънавий- маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари, мактабгача таълим муассасалари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, халқ таълими бўлими ва бошқа ташкилотларидаги хотин-қизлар бошланғич ташкилот раислари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок қилдилар.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан Қўшкўпир туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Сайёра Худайберганова, Хоразм вилояти ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, капитан Севара Худайберганова, Қўшкўпир тумани ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Гулноза Гулямоваларнинг маърузалари тингланди.
Йиғилишда иш фаолиятида камчиликларга йўл қўйган маҳалла фаолларига ўз ишини тўғри ташкил қилиш ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириши лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ