Қўшкўпир туманидаги “Аз Замахшарий” жоме масжидида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби, “Собитхон хожи” масжиди имом-хатиби Эргашали домла Рустамов бошчилигида мўъмин-мусулмонларга тинчлик, осойишталик ва ҳотиржамлик энг улуғ неъмат эканлиги, ёшларнинг таълим-тарбиясини юксалтириш, ҳаётда ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири эканлиги, шундай тинч ва дориломон кунларнинг қадрига етиб яшаш ҳар бир инсон қалбида чуқур акс этиши каби кўплаб мавзуларда очиқ мулоқотлар ўтказилди.