МУҲОКАМА

Бугун Қўшкўпир туман “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”да Хоразм вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ташкил қилинган ажримларни олдини олиш ишчи гуруҳи томондан Ажрим ёқасидаги оилалар билан мухокама бўлиб ўтди.

Унда Хоразм вилояти ишчи гуруҳ аъзолари Б.Қўчқарова, К.Собирова, Қўшкўпир туман ажримларни олдини олиш ишчи гуруҳи раиси, туман Хокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова, гуруҳ аъзолари С.Матяқубова, Г.Гулямова, У.Машарипов  ҳамда Ф.Отаевалар иштирок қилдилар.

Муҳокамада туманида ажрим ёқасида турган 24 та оила иштирок қилди. Иштирок қилган оилаларнинг низолари ўрганилганда 4 таси қайнона-келин келишмовчилиги,  3 таси учинчи шахс аралашуви, 1 таси хиёнат, 1 таси талоқ,   15 таси ўзаро келишмовчиликдан келиб чиққанлиги маълум бўлди.

Ҳар бир оила билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Мухокамада иштирок қилган 13 та оила яраштирилди, 9 тасига ўйлаб кўришлари учун муҳлат берилди, 2 таси яраштиришни имкони бўлмади.

Ажрим ёқасидаги оилалардаги фарзандлар сони 41 нафардан иборат. Яраштирилган оилалардаги фарзандлар 21 нафар, Муҳлат берилган оилалардаги фарзандлар сони 13 нафар ва яраштиришни иложи бўлмаган оилалардаги фарзандлар сони 3 нафарни ташкил қилади.

Муҳлат берилган оилалар билан ишлаш, ҳар бир маҳалла хотин- қизлар фаоли ҳамда маҳалладаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзолари билан ишларни жонлантириш оила, турмуш масалаларини маҳалладаги тажрибали инсонлар, кўп йиллар бирга турмуш қуриб бахли хаёт кечирган, оқ -қорани таниган кекса отахон ва онахонлар билан учрашувларни ташкил қилиш, жойларда бу оила вакиллари билан психологик тренинглар ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Энг қувонарлиси шундаки, яраштирилган оилаларнинг 21 нафар фарзандлари ота-онаси бағрида бахтиёр яшайдиган бўлишди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари