МУҲОКАМА
Қўшкўпир тумани "Ўртаёп" маҳалласидаги ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбатлашилди.
Хотин-қизлар қўмитаси вакили Н.Тошпўлатова, туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова ҳамда маҳалла фаоллари "Ўртаёп" маҳалласида истиқомат қилувчи, ажрим ёқасига келиб қолган оила вакиллари ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.
Ажримга сабаб бўлаётган муаммолари ўрганилиб, таҳлил қилинди ҳамда оила вакилларига яна бир имконият берилди. Суҳбат жараёнида муқаддас никоҳ тушунчаси, оиланинг жамиятда тутган ўрни, ажримларнинг фарзанд тарбиясидаги салбий оқибатлари ҳақида сўз борди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати