МУРОЖААТЛАР БИРМА-БИР ТИНГЛАНДИ
Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов фуқаролар мурожаатларини қабул қилди.
-Тадбиркорликни йўлга қўйиб куркачилик билан шуғулланмоқчиман, шунинг учун менга ер майдони ажратиб беришингизни сўрайман.-дея мурожаат қилди фуқаро Мансур Бобожонов. Ушбу фуқаронинг мурожаати тингланди ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда туман ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими томонидан шу ернинг ўзида тадбиркорлик қилиш мақсадидаги ерлар таклиф қилинди ва мурожаат ижобий ечимини топди. Шунингдек, фуқаро Омонбой Саидбоев ҳам даволанаётганлиги туфайли дори-дармон учун пулга эҳтиёжи борлигини айтиб моддий ёрдам сўради. Бу фуқаронинг муаммоси ҳам ўзининг ижобий натижасини кўрсатди, яъни, касаллиги туфайли тўлақонли даволаниб олиши учун туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ордер бериладиган бўлди. Бу каби муаммосига ечим топган кўплаб фуқаролар туман ҳокимига ўз миннатдорлигини билдирдилар.
Қабулда жами 17 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 10 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 2 та мурожаатга ҳуқуқий тушунчалар берилди. 5 та мурожаат эса тегишли ташкилотлар томонидан олиб бориладиган ўрганишлардан сўнг ҳал қилиниши айтилди ва уларнинг барчаси ҳоким томонидан қаттиқ назоратга олинди.