МУРОЖААТЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ
Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бугун фуқаролар мурожаатини қабул қилди. Унда фуқаролар томонидан жами 25 та мурожаат келиб тушди.
-Балиқчиликни йўлга қўйиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчиман,-дейди фуқаро Бектурди Худайберганов.-Шунинг учун менга ер ажратиб беришингизни сўрайман.
-Келинимни ишга жойлаштиришда амалий кўмак берсангиз,-дейди яна бир фуқаро Ўғилжон Матёқубова.
Анашундай яна кўплаб фуқаролар томонидан ҳам уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, ер ажратиш масалалари билан боғлиқ муаммолар айтилди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати туман ҳокими томонидан бирма-бир тингланди ва ечимига алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг 12 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди ва қолган 13 таси тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ ва батафсил ўрганилгандан сўнг ечим топилиши айтилди.
Ҳар бир мурожаатнинг бажарилиши туман ҳокими томонидан назоратга олинди.