МУРОЖААТНОМАГА МУНОСАБАТ


Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва  ундан  кўзланган устувор вазифалар, кенг қамровли мақсадлар  олдинги Мурожаатномаларнинг нафақат  давоми  балки улардан тубдан фарқ қилади десак,  асло янглишмаймиз. 

Президент  олтита йўналишда  амалга ошириш зарур бўлган энг муҳим ислоҳотларни илгари сурдики, буларнинг барчаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлида муҳим аҳамият касб этади. 

Айниқса, таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш  борасидаги ташаббусларни тилга олар эканлар,  ҳар бир бандини ўзгача  ҳаяжонга тўлиб тинглаганимиз айни ҳақиқатдир. Чунки сифатли таълимсиз тараққиётга эришиб бўлмайди. Келажагимиз, юртимиз равнақи учун, албатта, сифатли таълим зарур. Айтиш жоизки, кейинги йилларда бу борада анча ислоҳотлар илгари сурилгани, лекин уларни яна давом қилдириш зарурияти, янги  мактаблар қуриш, мавжуд  мактаб биноларини  қайта таъмирлаш зарурлигини таъкидлади. 

Мурожаатномада  болаларимиз мактабдан она тили ва чет тилларини пухта ўзлаштириб, компьютерда ишлашни ўрганиб чиқиши зарурлиги, фарзандларимизни касб-ҳунарга, санъат ва маданиятга қизиқтиришимиз лозимлиги таъкидланди, албатта, бу ишларни амалга ошириш учун катта меҳнат кераклигини ҳис қилиш осон эмас. Зеро, шу тарзда таълим берилар экан, келажак эгалари мукаммал тарзда вояга етишлари шубҳасиздир. Ўқувчиларда эркин,танқидий ва креатив фикрлашни, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларни  шакллантириш зарур. 

Шу боис, 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади.Келаси йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 таси кенгайтирилади. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келаси беш йилда  уларнинг сони бир мингтага етказилади дея таъкидлади. Буни эса  ишончли келажак, ёш авлоднинг порлоқ ҳаёти учун тикилган инвестиция деб талқин қилсак, янглишмаймиз.

Юртбошимиз  амалга ошириш кўзланаётган ҳар бир  масалани тилга олар экан, биз  депутатларни янада  фаол, эътиборли  бўлишга чорлади. Бу эса ўз навбатида бизга масъулият юкини юклаб, қалбимиздаги дахлдорлик ҳиссини кучайтирди.

Ёш авлод тарбияси йўлида жонбозлик кўрсатилар экан, албатта, улар бир куни ўз самарасини беради. Бугун таълимга сарфланажак жамғармалар  эртага минг ҳисса бўлиб қайтади, она Ватанимиз гуллаб яшнайди. Биз депутатлар халқимиз билан биргаликда Мурожаатномада тилга олинган барча  масалаларни қўллаб -  қувватлаймиз, уларни амалга оширишда, албатта, ўз ҳиссамизни қўшамиз деган умиддамиз.

М.Ахмедова
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари