МУРОЖААТНОМАГА МУНОСАБАТ

Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини берилиб тингладик. Мамлакатимиз келажагига, тўғрироғи Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган мақсадлар, ташаббуслар, тараққиёт йўлини белгиловчи муҳим ислоҳотлар мужассам эканлиги билан барчамизда дахлдорлик, умид, ишонч ҳиссини уйғотди десам муболаға бўлмайди.

Деярли ҳар бир соҳада ўзгариш, янгиланиш қилиш кераклиги ва қайси йўлдан боришимиз аниқ- тиниқ кўрсатиб берилди. Шу пайтгача мажбурият юзасидан амалга оширилган айрим  қоидалардан воз кечиш кераклиги, вазирликлар, бир бирини такрорлайдиган айрим мансаб лавозимларини қисқартириш, бошқарувда таркибий ўзгаришларга қўл уриш вақти келганлиги, одил судловга эришиш йўриқлари ҳақида таъкидлаб айтган фикрлар айнан халқимиз дилидаги гаплар бўлди. 

Айниқса, она тилимиз нуфузини янада ошириш масаласининг илгари сурилиши, бунинг учун бажариш лозим бўлган вазифаларни тилга олиниши партиямиз аъзоларини қувонтирди десам янглишмаган бўламан. Партиямизнинг сайловолди дастурида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Партия аъзоси сифатида, қолаверса, вилоят Кенгашидаги ваколатим доирасида мен ҳам ўзимга вазифалар белгилаб олдим. 

Президентимиз илгари сурган ташаббусларни амалга оширишга қўлимиздан келганча ҳиссамизни қўшамиз. бу Ватан олдидаги, унинг равнақи йўлидаги бурчимиздир.

М.Тиллаева
Қўшкўпир туман кенгаши депутати

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари