МУРОЖААТНОМАГА МУНОСАБАТ
Куни кеча Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини барча қатори биз илм маърифат аҳли маънавият зиёлилари ҳам катта иштиёқ ва ғурур ила тингладик.
Мурожаатномада ўтиб бораётган йил сарҳисоби кейинги йилда қилиниши лозим бўлган аниқ мақсад ва режалар илгари сурилди. Барча муҳим устувор йўналишлар Янги Ўзбекистонимиз тараққиётида муҳим дастури амал бўлиши белгилиб ўтилди.
Айниқса, Президентимизнинг “Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз” — деган сўзлари барчамизга янада катта масъулият ҳиссини юклади.
Шунингдек, Муҳтарам Президентимиз томонидан қадимий ва бетакрор тарихимизни, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримизнинг ибратли умр йўли, Ватан тараққиёти ва озодлиги, илм маърифат йўлидаги фидоийликларини ҳар биримиз чуқур ўрганишимиз кераклиги алоҳида таъкидланди.
Юқорида илгари сурилган ҳар бир ташаббус ва ғоялар бизни Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, ёшлар маънавиятини оширишга янада кўпроқ ундайди. Илм маърифат зиёсини кенг ёйишни давом эттирар эканмиз, ёшларимиз онгидаги она Ватанга ҳурмат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаш асосий вазифамиз саналади.
Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда “Тараққиёт –фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади”. Биз ҳам жамиятимиз фаровонлигини жасоратли меҳнатимиз, илмимиз, маърифатимиз билан обод этайлик.
Р. Исмоилова
Республика маънавият ва маърифат маркази
Қўшкўпир туман бўлинмаси раҳбари
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ