Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида “Таълим муассасалари ҳафталиги” муносабати билан туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда 1-сон ИМИ билан ҳамкорликда спорт мусобақаси ўтказилди. Спортнинг мини футбол ва шахмат тури бўйича ўтказилган ушбу мусобақада мактабнинг 7-11 синф ўқувчилари қатнашдилар. Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Т.Сатторова барча иштирокчиларга спорт билан шуғулланиш инсон саломатлиги учун жуда муҳим эканлиги, айниқса, шахмат ўйнаш орқали хотира мустаҳлкамланиши, инсон руҳияти тетиклашиши айтиб ўтилди. Мусобақа якунида фаол иштирок этган ҳамда ғолиб бўлган ўқувчиларга диплом ва совғалар топширилди. Мусобақа юқори савияда ташкил этилди.