Бугун Туризм ва спорт бўлими, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими, ЎзХДП туман Кенгаши ҳамда кўзи ожизлар жамияти билан ҳамкорликда соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида спортнинг шашка туридан “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада имконияти чекланган ногирон, кўзи ожиз фуқаролар иштирок этдилар. Улар мусобақа жараёнида шашка инсон саломатлиги учун муҳим ва мунтазам шуғулланиш лозим эканлигини янада теранроқ англаб етдилар.
Мусобақа сўнгида ғолиблар ва фаол иштирокчилар Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан ажратилган диплом ва совғалар билан тақдирландилар.