Жорий йил 30 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Қўшкўпир туманидаги моддий ёрдамга муҳтож ва эхтиёжманд 1670 та оилаларда яшовчи 7528 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан жами 1.656.160 минг (бир млрд олти юз эллик олти млн. бир юз олтмиш минг) сўм нақд пул кўринишидаги бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.