МУЗЕЙГА ТАШРИФ

 

Қўшкўпир туманидаги 24-ва 43-сон мактаб ўқувчилари қадимий ва кўҳна шаҳар Хивада қад ростлаган Огаҳий ижод мактабига саёҳат килдилар. Улар мактабда истеъдодли шоир, етук тарихнавиС , мохир таржимон ва давлат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огоҳийнинг ижодини назарий жиҳатдан ўрганган бўлсалар, музейга келиб санъат ва адабиётга қандай меҳр қўйганлигининг яна бир бор гувоҳи бўлдилар. Ўқувчилар уй музейини томоша қилар эканлар, олам-олам таассуротлар олдилар. Айниқса, экспозициядаги Огоҳий яшаган даврга оид ва шоир ҳаёти ҳамда ижоди билан боғлиқ нодир асори – атиқалар, қўлёзма асарлар нусхалари ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми Тўра Қурёзов мўйқаламига мансуб Огаҳий бадиий – тарихий китоблари мазмуни асосида яратилган тасвирий санъат асарлари ўқувчиларга завқ ва таассурот бахш этди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари