Маҳалла жамиятнинг ёруғ юзи, виждони, кўзгусидир.

Маҳалла жамиятнинг ёруғ юзи, виждони, кўзгусидир.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги бошқармаси бошлиғи Бекмат Очилов, Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси юрист консулти Иқром Отаниёзов, Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг Хавфсиз маҳалла бўлимининг бош мутахассиси Одилбек Жуманиёзовлар туманимизда бўлиб туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, 50 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари учун ўқув семинарлари ташкил қилдилар. Семинарда туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Худайберганова қатнашди ва ўқув семинарини очиб берди.


Ўқув семинарида маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини асосан “Малаллабай "ишлаш тизимининг мазмун моҳияти, ахоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Маҳалла - сектор - Ҳалқ қабулхонаси - Маҳалла” принципи асосида ҳамкорликни ташкил этиш, Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш тартиб-таомиллари, фуқаролар йиғини органлари фаолиятини ташкил этиш тартиби, Маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этишни ва устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш меҳанизмлари, фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш, хужжатларни юритиш, сақлаш ва архивлаштириш қоидалари бўйича малакалари оширилиб, семинар қатнашчилари тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Ўқув семинари бахс-мунозарага ва қизғин музокарага бой тарзда, ўтди. Маҳалла фуқаролар  йиғини раислари ўз соҳаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар ва тегишли жавобларни олишди. Маҳалла тизимига бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан қаратилаётган эътиборини қадрлаб, Маҳалла фуқаролар йиғини раисларидан талаб қилинаётган бой хаётий тажриба, билим ва салоҳиятни, кучли маънавият ва ташаббускорликни ишга солиб мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилиш ҳар бирини кундалик вазифаси ва бурчи эканлигини яна бир бор англаб олдилар. Ўқув семинари барчада катта таъсурот қолдирди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари