Мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медал топширилди

Бугун Қўшкўпир туманида умумтаълим мактабларни тамомлаган ва олам-олам орзу-мақсадлар билан олий таълим муассасасига ўқишга киришга бел боғлаган намунали битирувчилар олтин ва кумуш медаллар билан тақдирландилар.


Мактаб битирувчиларига туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ўз қўли билан медалларни топширар экан, бу йил албатта, талаба бўлиб, устозлари берган илмни оқлаб, юқори кўрсатгичларга эга бўлишларини тилади.


-11 йил олган билимим зое кетмади,-дейди 4-сон ИМИ битирувчиси Гулжаной Яхшимуродова.-Устозларимнинг меҳнати, ота-онамнинг ишончини оз бўлсада оқлаганимдан мамнунман. Олдимда мақсадларим кўп. Шулардан бири олий таълимга топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлиш. Талабаликка қабул қилинишимга эса ишонаман. Чунки, бунга билимим етарли деб ўйлайман.


Медал соҳиблари нигоҳига боқар экансиз, уларнинг юз-у кўзларида ўз мақсадалри йўлида шижоатни кўрасиз. Албатта, медалларни топширишдан асосий мақсад ҳам ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришга қаратилган.


Бу йил туманда 22 нафар мактаб битирувчиси ўз уйларига олтин ва кумуш медаллар билан қайтдилар. Шулардан 10 нафари олтин, 12 нафари кумуш медал соҳибларидир


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари