Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар

2021-2022-ўқув йили якуни ва 2022-2023-ўқув йили бошланиши бўйича “Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги анъанавий август конференциясининг туман  босқичи бўлиб ўтди.

Конференцияни Қўшкўпир туман ҳокими ўринбосари Х.Рахимов очиб берди ва туманимиз мактабгача таълим тизимида, таълим сифатини ошириш борасидаги ишлар ҳамда педагогларимизнинг маҳорати юксак баҳоланиб келаётганлигини эътироф этди.

Шундан сўнг, мактабгача таълим мудири Х.Сабирова сўзга чиқиб, бугунги “Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги анъанавий август конференциясини ўтказишнинг мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Ўтган ўқув йили давомида Қўшкўпир тумани Мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Конференцияда иштирокчиларга бугунги дастурга мувофиқ янги ўқув йили олдидан  бўлим ходимлари томонидан амалий семинарлар ўтказилади.

Конференция якунида барча ходимларга сертификатлар топширилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари