Мактабгача таълим ташкилот ходимлари ўртасида тест мейёрлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июнда ПҚ-5148-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси томонидан аҳолининг спорт синовлари билан қамраб олинишини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган ва қўшма қарор билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан мазкур мезон асосида талабгорларнинг ёш тоифаларидан келиб чиқиб, ҳар йили декабр ойида барча давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари кесимида рейтинг асосида таҳлил қилиниши режалаштирилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб Қўшкўпир туман Туризм ва спорт бўлими томонидан Мактабгача таълим ташкилот ходимлари ўртасида тест мейёрлари ўтказилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ